

Матбуот анжуманида "Металлург" бош мураббийи Илёс Қурбонов иштирок этди.
- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Баҳс оғир кечишини тахмин қилгандик ва шундай бўлди. "ФарДУ" бежизга шу босқичга етиб келгани йўқ, жуда яхши жамоа деб ҳисоблайман. Адашмасам, "ФарДУ" иккинчи даврада биз ва "Каттақўрғон" билан ўйинларда очко йўқотди.
Футболчиларимиз бугун бор кучни бериб ҳаракат қилишди. Ҳаммаси режа бўйича кетаётганди. Биринчи голни уриб олдик, аммо иккинчи бўлим охирларида ҳисоб тенглашди. Ўйинчиларимизда чарчоқ сезилди деб ўйлайман. Пенальтилар сериясида ютиш учун руҳан тайёр бўлиш керак. Бизга шу нарса етишмади деб ўйлайман. Афсус, бугун бизнинг кунимиз эмас экан.
- Асосан легионерлар пенальтидан фойдалана олмади.
- Биргина бу ўйиндаги ҳаракат орқали легионерларга баҳо бериш керак эмас. Легионерларимиз мавсум давомида бир нечта ўйинларда яхши ҳаракат қилишди. Пенальтилар сериясида фақат психология панд берди.



