Вадим Абрамов: "Ютиш учун 2:0 камлик қилади"

28 ноя 2026, 21:19
Суперлига 29-турдан ўрин олган "Нефтчи" – "Динамо" учрашувидан сўнг "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бугун стадионда жуда чиройли муҳит бўлди. Мухлисларнинг кўплиги ўйин чиройли ўтишига сабаб бўлди. Ўйлайманки, учрашув мухлисларга ёқди. 2:0 ҳисобиа олдинда бораётиб якунда дурангга эришдик. Натижа эса "Нефтчи"га чемпионликни тақдим этди. "Нефтчи"ни чемпион бўлгани билан табриклайман.

- 2:0 ҳисобида олдинда бора туриб ғалабани қўлдан чиқариш аламли бўлса керак?

- Ютиш учун 2:0 камлик қилади. Ҳисоб 3:0 ёки 4:0 бўлганида бошқа гап эди.

- "Динамо"нинг бугунги ўйини мавсум учун берилган баҳо деса бўладими?

- Ҳа, қайсидир жиҳатдан шундай дейиш мумкин. Жуда қийин мавсумни ўтказдик. Биз қўлдан келганча ҳаракат қилдик.

- Ўйиндан кейин футболчиларга нима дедингиз?

- Ўйин учун раҳмат айтдим. Самарқанд халқи учун шундай байрам қилиб бера олмаганимизга узр сўрадим.

Ўхшаш янгиликлар

Манба: championat.asia