Эрон Про лигаси. Ҳамробеков жамоасида мағлубият ва Машарипов жамоасида ғалаба

28 ноя 2026, 23:44
Бугун Эрон Про лигаси 14-тур доирасида бир нечта ўйинлар бўлиб ўтди.

“Трактор” ўз майдонида “Зоб Аҳан”ни қабул қилди ва 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Мезбонлар сафида ярим ҳимоячи Одил Ҳамробеков асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ ҳаракат қилди. “Трактор” ушбу мағлубиятдан сўнг чемпионатда 12 ўйиндан сўнг 23 очко билан бешинчи ўринга жойлашди.

Теҳроннинг “Истиқлол” жамоаси эса ўз майдонида “Санат Нафт”ни мағлуб этди. Ўйиндаги ягона гол 46-дақиқада Муҳаммадҳуссайн Эслами томонидан урилган. Асосий таркибда майдонга тушган Жалолиддин Машарипов 87-дақиқада захирага олинди. “Истиқлол” чемпионатда 12 ўйиндан сўнг 24 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда.

2026-11-28 23.41.41.jpg

Ўхшаш янгиликлар

Манба: championat.asia