"Арсенал"нинг икки ҳимоячиси "Вест Хэм" билан ўйинда жароҳат олди

Sherzod Nurmatov
11 май 2026, 16:20
"Вест Хэм" 10 май куни Премьер-лиганинг 36-тури доирасида "Арсенал"ни қабул қилди ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида англиялик ҳимоячи Бен Уайт жароҳат орттириб олди ва 28-дақиқада алмаштирилди. Инглиз футболчиси майдонни ўзи тарк этолмади ва "канонирлар" тиббий ходими ёрдам берди.

Шунингдек, италиялик футболчи Риккардо Калафьори ҳам тўқнашувда шикастлангани учун танаффусда ўзгартирилди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: London Evening Standard