Жозе Моуринью: "Терма жамоа билан ишлаш менга бахт келтирмайди"
13 сен 2024 16:48
Янгиликлар
Жозе Моуринью: "Терма жамоа билан ишлаш менга бахт келтирмайди"
Португалиялик мутахассис Жозе Моуринью терма жамоа билан ишлаш имкониятлари ҳақида фикр билдирди.
"Менда аввалроқ терма жамоага мураббийлик қилиш имконияти бўлган, лекин мен рад этганман. Икки марта Англия терма жамоасидан таклиф тушганди, бироқ рад жавобини берганман. Бу менга бахт келтирадиган иш эмас. Ойига бир ёки иккита ўйин, ўйинчиларни томоша қилиш учун саёҳат қилиш, турнирларни кутиш... Менда жуда кўп куч бор, уни ўз вақтида сарф этишни истайман. Балки кейинроқ, қариган ва чарчоқни ҳис этганимда термада ишларман, лекин ҳозир эмас", – деди Моуринью.
Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуринью ҳозирда Туркиянинг "Фенербахче" жамоаси бош мураббийи саналади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар