Жоркаефф: “Роналдуни жамоадошлари бойкот қилаётгандек таассурот уйғонди”

Sherzod Nurmatov
10 июл 2026, 15:45
Франция терма жамоаси таркибида 1998 йилги жаҳон чемпиони бўлган Юрий Жоркаеффнинг фикрича, ЖЧ-2026 мусобақасида Португалия етакчиси Криштиану Роналду жамоадошларидан етарлича кўмак ололмаган.

Португалияликлар 1/8 финал босқичида Испания терма жамоасига (0:1) имкониятни бой бериб, турнирни тарк этишди. 41 ёшли Роналду ЖЧ-2026 доирасидаги барча 5 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлди.

2.jpg

“Агар таркибга Криштиану Роналдуни жалб этган бўлсанг, унда бутун жамоа Роналду учун ўйнаши керак, бироқ турнирда бунинг умуман тескариси кузатилди.

Худди уни ўз жамоадошлари бойкот қилаётгандек таассурот уйғонди. Унга тўп узатишмади, майдонда у учун энг қулай шароитларни яратиб беришмади. Бундай вазиятда ё уни умуман таркибга олмаслик керак эди, ёки агар олиндими, жамоа унга ишлашини таъминлаш шарт эди”, – деди Жоркаефф.

Эслатиб ўтамиз, Роналду аввалроқ ушбу жаҳон чемпионати фаолиятидаги охиргиси бўлишини маълум қилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: RMC Sport