Алехандро Гарначонинг янги клуби маълум бўлди

Sherzod Nurmatov
10 июл 2026, 14:15
“MektebiGala” нашрининг маълумотларига кўра, Истанбулнинг “Галатасарой” клуби Гарначонинг агентидан аргентиналик футболчининг эҳтимолий ўтишини якуний босқичга олиб чиқиш учун “Челси” билан музокаралар ўтказишни сўраган.

Ижара сценарийси “Челси”нинг позициясига боғлиқ бўлади. Агар Лондон клуби ушбу форматга розилик берса, томонлар ўртасидаги расмий музокаралар яқин орада бошланиши мумкин.

“Галатасарой” вақтдан ютиш учун анча фаол ҳаракат қилмоқда: клуб “Челси” ҳар йили кўплаб футболчиларни ижарага юборишини яхши тушунади, шу сабабли “кўклар” ўзларининг ижара квотасини тўлдириб қўйишларидан олдин Гарначони қўлга киритишга интилмоқда.

Аргентиналик футболчи ўтган мавсум “аристократлар” таркибида 43 учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt талқинига кўра, унинг трансфер қиймати 28 млн еврони ташкил қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: MektebiGala