

"Гап шундаки, у Эредивизие учун идеал футболчи. Бироқ жисмонан талаблар бошқача бўлган АПЛда у қийналмоқда.
У ажойиб техникага ва маҳоратга эга тиришқоқ футболчи. Антони "Барнсли"га қарши ўйнини кўриш ёқимли бўлди, лекин мен бу мавсум у МЮнинг асосий таркибининг муҳим аъзоси бўлиб, жамоа ўйинига таъсир ўтказа олганини кўрмадим ҳамда буни ўзгартириши ҳам қийин бўлади.
Ўйлашимча, "Манчестер Юнайтед" Антони билан барибир хайрлашади. У ҳали қари эмас, барчаси яхши кетса, яқин йилларда у ўзининг энг зўр формасига чиқади. Назаримда, у лигани алиштириши керак".




