UZ

Сўнгги янгиликлар

20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  0 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  3 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  7 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  0 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  21 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  31 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  17 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  23

"JFL" ва "Odil Junior" бирлашди ва улар Италиянинг "Карпи" жамоаси билан шартнома туздилар Янгиликлар

"JFL" ва "Odil Junior" бирлашди ва улар Италиянинг "Карпи" жамоаси билан шартнома туздилар

Икки ой давом этган музокаралардан сўнг, Италия "Б" Серияси вакили Моденанинг "Карпи" клуби билан "JFL" жамоаси ўзаро ҳамкорлик юзасидан шартнома имзолади.

Сентябрь ойида Римда бўлиб ўтган музокараларда, "Карпи" футбол академияси спорт директори Даниел Андреоцци, жамоа академиясининг котиби Францеско Фальконети ҳамда "Карпи" футбол академияси мураббийлари билан ишловчи "инструктор" Лорис Карбонелли ўзбекистонлик мутахассислар билан истиқболли режалар ҳақида гаплашиб ўтгандилар.

Унга кўра Италияда иккинчи "Аталанта" бўлишни ўз олдига мақсад қилган ("Аталанта" сўнгги 10 йилда Европага энг кўп футболчи тарбиялаб сотган клуб ҳисобланади) "Карпи" жамоаси, бугунги кунда Италияда 70та филиалга эга ва уларнинг бари клуб томонидан назорат қилинади. Улар қаторига 1 ноябрь санасидан "JFL Tashkent"  болалар футбол клуби "Odil Junior" бренди билан қўшилди. 

"Карпи" Италия, Испания ва Германия методикаларини мужассамлаштирган ҳолда, ўз моделини ишлаб чиққан. Бошқа клублардан фарқи равишда, "Карпи" футбол академиясига кириш мутлақо бепул. "Odil Junior Carpi" футболчилари ҳар йили "Карпи" академияси томонидан ташкил қилинадиган скаут кунида қатнашадилар ва уларнинг талабига мос футболчи 10 ёшдан бошлаб фаолиятини Италия академиясида давом эттириш имкониятига эга бўлади.

Ҳозирча жамоалар 1 йилга мўлжалланган битимга имзо чекдилар. Мазкур лойиҳа Тошкент ва Наманган вилоятларида қўлланилади. Энди собиқ "JFL" жамоаси 1 йил учун уч нафар футболчини эмас, истеъдодли бўлган барча футболчини бепул ўз клубига қабул қилади. Шартнома асосида фаолият олиб бораётган тарбияланувчиларнинг ҳам нархи 50%га тушди. 


  • Декабрь ойида "Odil Junior Carpi" жамоаси Италиянинг Рим, Абруццо, Модена ва Милан шаҳарларида бўлиб, Италия клубларига қарши майдонга чиқадилар. Унда "Odil Junior Carpi" жамоасининг 6 нафар футболчиси тўлиқ, клуб ҳисобидан Европага йўл оладилар. Мақсад, энг яхши футболчиларни ҳозирданоқ Европа ҳавосига кўниктириш ва уларни Ўзбекистон футболига бўлган эътиборини қозониш.

"Odil Junior Capri" жамоасининг мураббийлари декабрь ойида Италияда малака ошириб қайтадилар. Бугунги кунда италияликлар дунё бўйича элит мураббийлар қаторидан жой олганлар. Март ойида Италиядан икки нафар скаут ташриф буюради ва улар Ўзбекистондаги истеъдодларни пайқасалар, уларни ўз клубларига таклиф қиладилар.

"Odil Junior Carpi" жамоаси бу билан чегараланмайди. Жамоа вакиллари Испания, Германия сўнгги йилларда сифатли мусобақалар ўтказиш билан машғул бўлаётган Болгария каби давлатлар билан ҳам яқиндан алоқаларни йўлга қўяди. Ажаб эмас бу билан Ўзбекистон футболининг ривожига хисса қўшсак. 

Айни пайтда "Odil Junior Carpi" жамоасида 5 ёшдан 10 ёшгача бўлган футболчиларни ўз сафида шуғуллантираяпти. Айнан шу болалар Италияда кўрикдан ўтадилар. Бугунги кунда клуб аъзолари, футболдан ташқари гуруҳига қараб Таэквандо ва бассейн хизматларидан ҳам фойдаланмоқдалар. Осиёнинг энг яхши мураббийи Рауф Инилеев ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихидаги энг яхши ҳужумчилардан бири Зайниддин Тожиев ҳам айнан шу мактабда фаолият олиб бораяптилар.

Март ойида "Карпи"нинг икки нафар мутахассиси ўртасида бир ойга яқин ўқув семинарлари бўлиб ўтади. Буларнинг бари бошқа клуб мураббийлари учун ҳам бепул бўлади.

Сиз ҳам сафимизга қўшилишни истайсизми? 

Маълумот учун телефон: +99897 4092719 (соат 10:00дан 20:00гача)

П.С: Футболга уйдан қатнаш талаб этилади. Мактаб мавжуд эмас.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика