Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди
19 фев 22:48
Янгиликлар
Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди
"Ливерпуль" собиқ футболчиси Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги АПЛ соврини учун курашни оширишини айтди.
Чоршанба оқшомида "Арсенал" сафарда "Вулверхэмптон" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
"Аслида "Арсенал"нинг чемпион бўлишини истайман. Чунки чемпионнинг ҳар хиллиги лига учун яхши. Шунда сўнгги 3 йилда лигани уч хил жамоа ютган бўларди.
Бироқ мен бирор жамоа катта фарқ билан олдинга ўтиб кетишини истамасдим. Шу сабабли натижадан мамнунман. Олдинда бизни ҳаяжонга солувчи ўйинлар кутмоқда. Лигада интрига сўнгги тургача сақланиб қолинади. Бу Премьер-лига учун ҳам яхши", - деди Каррагер.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар