

- Биринчи бўлимда ўйин унчалик ўхшамади. Иккинчисида кўпроқ ҳужум қилдик. Бўлиб туради. Бу футбол. Кейинги ўйинларда ютишимиз керак.
- Бугун "Локомотив" кўпроқ ҳимояга эътибор қаратди. Кейинги ўйинларда жамоа қандай ўйин кўрсатмоқчи?
- Кейинги йилдан умидимиз катта. Унгача ўйинни топиб олишимиз керак. Кубокда ҳам узоқроққа боришни истаймиз. "Насаф" эса бугун ҳам яхши ўйнади.
- Суперлигадаги келгуси режалар қандай?
- 5-ўринни эгаллаш. "Навбаҳор", "Пахтакор", "Насаф" бошқалардан кўра анча илгарилаб кетишган.
- Сўнгги ўйинларда гол ура олмаяпсиз. Бу нима билан боғлиқ?
- Бу футбол. Бўлиб туради. Бугун урмасанг, эртага урасан.



