UZ

Сўнгги янгиликлар

15:03Тез орада ишдан бўшаши кутилаётган АПЛ мураббийлари (ТОП-5)  0 14:35Мухлислар норози бўлиши аниқ: АПЛ узоқ йиллик анъанасини бузишга тайёрланмоқда  2 14:05Рэтклифф Левандовскининг МЮга ўтишига тўсқинлик қилган  1 13:37Шомуродов Туркия Суперлигасида тур рамзий жамоасидан ўрин олди  4 13:17Суперлига. 27-турга ҳакамлар тайинланди  5 12:53Туркияда ҳакамлар қимор ботқоғида: 150 нафардан ортиқ ҳакам тергов остида!  1 12:25Брендан Рожерс "Селтик" мураббийлигидан истеъфога чиқди  2 11:59ЎФФ президенти "Бенфика" клуби шароити билан танишди  3 11:38"Челси" қозоғистонлик футболчини Франция клубига ижарага беради  2 10:41"Барселона" МЮга керак бўлмай қолган яна бир футболчининг трансферига 70 миллион евро сарфлашга тайёр  2 10:10Ламин Ямал "Реал"га қарши ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ўзгартириш киритди  15 09:42Винисиус нима учун "Реал"ни тарк этмоқчи эканлиги маълум бўлди  6 09:11МЮ ва "Челси" қизиқаётган футболчининг нархи 120 миллион фунт этиб белгиланди  4 08:30Пролига. Бугун тур якунланади  0 08:03“Олтин тўп”га даъвогарлар рейтинги эълон қилинди. Рўйхатда Дембеле йўқ  19

ЖЧ саралаш учинчи босқич якунлари. Тўртинчи босқич қачон бўлади? Янгиликлар

ЖЧ саралаш учинчи босқич якунлари. Тўртинчи босқич қачон бўлади?

Осиё қитъсида 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг учинчи босқич саралаш ўйинлари ўз якунига етди.

Саралаш баҳслари 2024 йилнинг 5 сентябь куни старт олганди ва шу йилнинг 10 июнь санасида тугади. Саралашда жами 18та жамоа иштирок этди. Жамолар 6тадан уч гуруҳга бўлинди. Мусобақа форматига кўра,ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа тўғридан тўғри Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқди.

Ўйинлар уй-меҳмон тартибида ўтказилиб, бунда ҳар бир жамоа 10тадан учрашув ўтказди. Ўз гуруҳларида 3-4 ўринларни эгаллаган жамоалар навбатдаги - саралашнинг тўртинчи босқичига йўл олди.

A гуруҳи якунлари
Бу гуруҳдан Эрон ва Ўзбекистон юқори икки ўринни банд этиб, ЖЧ йўлланмасига эга чиқди. БАА ва Қатар эса кейинги раундга йўл олди. Ўзбекистон терма жамоаси 10та учрашувнинг олтитасида зафар қучиб, уч марта дуранг қайд этди ва фақат битта ўйинда мағлуб бўлди. Натижада вакилларимиз 21 очко тўплаб тарихда илк бор мундиал бахтига муяссар бўлишди.




B гуруҳи якунлари
Жанубий Корея ва Иордания гуруҳдан чиқди. Ироқ билан Уммон эса тўртинчи раундга йўл олди. Жанубий Корея бу босқични мағлубиятсиз ўтказди: 6 ғалаба ва 4 дуранг. Иордания эса 16 очко тўплаб ҳам ЖЧга чиқса бўлишини исботлади.




C гуруҳи якунлари
Япония муддатидан аввал ЖЧ иштирокчисига айланди. Австралия масалани охирги турда ҳал этиб, иккинчи йўлланмани қўлга киритди. Саудия Арабистони билан Индонезия кейинги босқичга йўл олди. Япония терма жамоаси Эрон билан биргаликда бу босқичда энг кўп ғалаба қозонган жамоа бўлди: 7та.




ЖЧ иштирокчилари 10та бўлди

Маълумки, навбатдаги Жаҳон чемпионати 48та давлат иштирокида ўтказилади. Мусобақа мезбони сифатида АҚШ, Мексика ва Канада танланган. Ҳозирги пайтга келиб учта мезбондан ташқари мундиал иштирокчилари сони 10тага етди. Булар - Япония, Австралия, Эрон, Ўзбекистон, Иордания, Жанубий Корея, Аргентина, Бразилия, Эквадор ва Янги Зеландия.




Тўртинчи босқич қачон бошланади?

Учинчи босқич якунларига кўра, гуруҳдан чиққан 6та жамоа буёғига фақат Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўради. Жаҳон чемпионатига қадар яқин бир йил ичида ушбу олтита жамоа ФИФА ёки ОФК расмий турнирларида иштирок этмайди. Демак, биз ҳам фақат ўртоқлик учрашувлари орқали мундиалга ҳозирлик кўрамиз.

Ўз гуруҳларида 3-4 ўринларни эгаллаган жамоалар эса саралашни давом эттиради. Ўйинлар октябрь ойида марказлашган тартибда Саудия Арабистони ва Қатарда бўлиб ўтади. Саралаш тартибига кўра, 6та жамоа учтадан икки гуруҳга бўлинади.




Жамоалар бир-бири билан биттадан ўйин ўтказиб, якунда фақат гуруҳ ғолибларигина (2та жамоа) ЖЧга йўл олади. Иккинчи ўринни банд этган жамоалар ўзаро плей-офф баҳсларини ўтказиб (13 ноябрь/18 ноябрь), ютган жамоа қитъалараро плей-офф йўлланмасига эга бўлади, бу энди саралашнинг бешинчи босқичи ҳисобланади.

Тўртинчи босқич ўйинлари 8, 11, 14 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Қуръа ташлаш маросими 17 июлга белгиланган бўлиб, Япониянинг Осака шаҳрида ташкил этилади. Шундай қилиб саралашнинг тўртинчи босқичида Саудия Арабистони, Қатар, БАА, Ироқ, Уммон ва Индонезия иштирок этади.

Ҳозирча қайси гуруҳ қаерда ўйнаши аниқ эмас. Катта эҳтимол билан Саудия ва Қатар битта гуруҳга тушмайди, чунки улар саралаш мезбонлари ҳисобланади. Шундан келиб чиқсак, Саудия Арабистони гуруҳ ўйинларини ўзида, Қатар ҳам ўзида ўтказса керак. Бу эса бошқаларга ёқмаслиги табиий. Масалан, Индонезия бу хабарни эшитиши биланоқ дарров норозилик билдирди ва уй-меҳмон шаклида ўтказиш кераклигини таъкидлади.

Бундай норозилик кейинчалик БАА терма жамоасида ҳам пайдо бўлиши иумкин. Лекин бунинг бизга заррача қизиқ йўқ. Чунки Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига чиқиб бўлди. Бизда байрам давом этади, тўртинчи босқични бошқалар ўйлайверсин.

Х.Холиқов

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика