ЖЧ-2022 саралаши. Янги Зеландия йўлланма учун КОНКАКАФнинг 4-жамоаси билан ўйнайди

Aziz Tukhtamuradov
31 мар 2022
Янги Зеландия терма жамоаси Океания минтақасида ЖЧ-2022 саралаши ғолибига айланди.

Терма жамоа саралаш финалида Соломон Оролларини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Энди улар КОНКАКАФ минтақасининг тўртинчи жамоаси билан ЖЧ йўлланмаси учун ўйнашади. Баҳс 13 ёки 14 июнь куни ўтказилади. 

Айни пайтда КОНКАКАФда 4-ўринни Коста-Рика терма жамоаси эгаллаб турибди. 

Янги Зеландия 2010 йили ЖЧда иштирок этган. 2013 йилда плей-оффда Мексикага, 2017 йилда эса Перуга имкониятни бой бериб қўйган. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia