

Уни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропортида Ўзбекистон футзал федерацияси масъул ходимлари кутиб олишди.
Испаниялик мураббий шу ернинг ўзида матбоут хизматимизга қисқача интервю берди:
“Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланганимдан хурсандман. Менда бу мамлакат билан боғлиқ жуда илиқ хотиралар бор. Ўзбек футзалида катта ривожланиш кузатяпман, янги авлод футзалчилари улғайиб келмоқда. Менинг кузатувларимга кўра, Ўзбекистонда футзал ривожланиши учун яхши шароитлар яратилмоқда. Ўзбекистон футзалини янада юқори босқичларга олиб чиқишда ўз ҳиссамни қўшиш учун имконият берилганидан хурсандман. Авваламбор, футзалчилар билан яқиндан танишишим, уларнинг маҳорати, қобилияти ва салоҳиятини ўрганишим лозим. Шунга мувофиқ кейин машғулотлар режасини ишлаб чиқамиз”, – деди мутахассис.

"Ўзбекистон футзал федерацияси 6 апрель куни пойтахтимиздаги Hilton меҳмонхонаси анжуманлар залида ОАВ воситалари вакиллари, футзал жамоатчилиги иштирокида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийини таништирив маросимини ўтказади. Унда ЎФФ раҳбарияти, Олий лига футзал клубларининг мураббийлари иштирок этиши кутилмоқда.
“Брифингда испаниялик мураббийнинг терма жамоа билан яқин орадаги иш режалари, машғулотлар тақвими, терма жамоа олдига қўйилган мақсад, вазифалар борасидаги янгиликларни билиб оласиз.
Тақдимот маросими соат 11:00 да бошланади”, – дейилади Футзал федерацияси берган маълумотда.



