

Италия футболи тарихий лаҳзани бошдан кечирмоқда. Машҳур инсайдерлар Николо Скира, Жанлука Ди Марцио ва Фабрицио Романо бир вақтнинг ўзида эълон қилганидек, Габриэле Гравина Италия футбол федерацияси (FIGC) президенти лавозимидан расман истеъфога чиқди.
Бу қарор кетма-кет учинчи марта Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги муваффақиятсизлик, клублар, сиёсатчилар ва жамоатчилик томонидан босим кучайганидан сўнг муқаррар бўлиб қолганди.
Ди Марционинг сўзларига кўра, федерациянинг янги раҳбарини сайлаш 22 июнга белгиланган. Унгача FIGC ўтиш даври бошқарув режимида ишлайди, номзодларнинг рўйхатлари яқин кунларда тузилади.
Маълумот ўрнида, Гравина федерацияни 2018 йилдан бери бошқариб келаётган эди.



