ЖЧ-2018. Мундиалда иштирок этадиган жамоалар ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар
16 ноя 2017 13:24
Янгиликлар
ЖЧ-2018. Мундиалда иштирок этадиган жамоалар ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар
Ушбу мундиалда иштирок этадиган жамоалар ҳақида сиз билган ва билмаган ажойиб маълумотларни тақдим этамиз.
Россия - ФИФА рейтингида 65-ўрин

Россия терма жамоаси жаҳон чемпионатида ҳозиргача бирор марта гуруҳ босқичидан нарига ўтмаган.
Бразилия - ФИФА рейтингида 2-ўрин

5-карра чемпион, 4та совринни мундиалда Голландия иштирок этмаганида қўлга киритган, биринчиси эса - 1958 йилда, Италия турнирда иштирок этмаганида ютилган.
ЖЧ-2018да Италия ва Голландия иштирок этмайди.
Саралашнинг асосий қаҳрамони - Неймар
Эрон - ФИФА рейтингида 34-ўрин

Эрон терма жамоаси ЖЧ саралашида 12та қуруқ ўйин ўтказиб, рекорд ўрнатди.
Саралашнинг асосий қаҳрамони - Сардор Азмун
Япония - ФИФА рейтингида 44-ўрин

ЖЧ-2018 саралашида жамоа йўлдаги тиқилинч туфайли Саудия Арабистонига қарши баҳс ўтадиган стадионга таксида йўл олган.
Саралашнинг асосий қаҳрамони - Мая Йошида
Мексика - ФИФА рейтингида 16-ўрин

Гондурасга қарши ЖЧ-2018 саралаш учрашувида дарвозабон Гильерме Очоа тўп бошига текканидан сўнг автогол уриб қўйган.
Саралашнинг асосий қаҳрамони - Эктор Эррера
Бельгия - ФИФА рейтингида 5-ўрин

Ромелу Лукаку бу йил Бельгия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар Бернар Ворхоф ва Поль ван Химст билан тенлашиб олди (30та гол).
Саралашнинг асосий қаҳрамони - Кевин Де Брюйне
Жанубий Корея - ФИФА рейтингида 62-ўрин

Жаҳон чемпионатида ярим финалгача бора олган (2002) Осиёнинг ягона терма жамоаси.
Саралашнинг асосий қаҳрамони - Сон Хён Мин
Саудия Арабистони - ФИФА рейтингида 63-ўрин

Бу мамлакатда 2018 йилдан аёллар футбол учрашувларига киришга рухсат этилди.
Саралашнинг асосий қаҳрамони - Муҳаммад Ас-Саҳлави
Германия - ФИФА рейтингида 1-ўрин

Терма жамоа бу йил бир саралаш турнирида голлар сони бўйича рекорд ўрнатди (43). Кейин улар сафига Бельгия қўшилди.
Саралашнинг асосий қаҳрамони - Жошуа Киммих
Англия - ФИФА рейтингида 12-ўрин

ЖЧдан олдин Гарет Саутгейт Бразилияга қарши бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувига клубда бирорта учрашувда майдонга тушмаган "Манчестер Сити" дарвозабони Ангус Ганни терма жамоага чақирди.
Саралашнинг асосий қаҳрамони - Гарри Кейн
Испания - ФИФА рейтингида 8-ўрин

Херард Пике терма жамоадан кетишга яқин эди - уни Каталония референдумини қўллагани туфайли жамоадаги кайфиятни издан чиқаришда айблашди.
Саралашнинг асосий қаҳрамони - Иско
Нигерия - ФИФА рейтингида 41-ўрин

Аҳмад Муса жорий мавсум "Лестер Сити" сафида АПЛ учрашувларида асосий таркибда майдонга тушмади, бироқ у терма жамоага чақирилишда давом этмоқда.
Саралашнинг асосий қаҳрамони - Виктор Мозес
Коста-Рика - ФИФА рейтингида 22-ўрин

Жорий йилда Коста-Рика футбол федерацияси собиқ президенти пора олишда ва коррупцияда айбланиб, бир умрга футболдан четлатилди.
Саралашнинг асосий қаҳрамони - Кристиан Боланьос
Польша - ФИФА рейтингида 6-ўрин

Роберт Левандовски ЖЧ-2018 Европадаги саралашида 16та гол урди ва энг яхши тўпурарга айланди, шу билан бирга у Польша терма жамоаси тарихидаги энг яхши "снайпер"га айланди (51та гол).
Саралашнинг асосий қаҳрамони - Роберт Левандовски
Миср - ФИФА рейтингида 30-ўрин

Мамлакат ҳукумати Миср терма жамоаси мухлисларига Россиядаги ЖЧда рус қизлар билан танишмасликни маслаҳат берди. Бунга сабаб - улар пулни жуда яхши кўришар экан.
Саралашнинг асосий қаҳрамони - Муҳаммад Салах
Исландия - ФИФА рейтингида 21-ўрин

Исландияликлар бош мураббийи Хеймир Халльгримссон ярим ставкада тиш шиофокори бўлиб ишлайди.
Саралашнинг асосий қаҳрамони - Гильфи Сигурдссон
Сербия - ФИФА рейтингида 38-ўрин

Сербия терма жамоаси гуруҳда 21 очко тўплаб, 1-ўрин билан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди. Баъзи бошқа гуруҳларда хатто иккинчи ўринлар ҳам Сербиядан кўпроқ очко тўплашган.
Саралашнинг асосий қаҳрамони - Душан Тадич
Франция - ФИФА рейтингида 7-ўрин

78% францияликлар 2015 йилдаги можароа туфайли терма жамоага Карим Бензема қайқтишини исташмайди.
Саралашнинг асосий қаҳрамони - Антуан Гризманн
Португалия - ФИФА рейтингида 3-ўрин

Роналду иштирок этган 9та саралаш учрашувининг барчасида Португалия ғалаба қозонган. Криштиану майдонга тушмаган ягона баҳсда Португалия мағлубиятга учради.
Саралашнинг асосий қаҳрамони - Криштиану Роналду
Аргентина - ФИФА рейтингида 4-ўрин

Аргентина терма жамоаси Месси билан саралашнинг 12та ўйинида 21 очко тўплади. Мессисиз эса - 8та ўйинда 7 очко.
Саралашнинг асосий қаҳрамони - Лионель Месси
Колумбия - ФИФА рейтингида 13-ўрин

Саралашнинг сўнгги учрашувида Колумбия ва Перу дуранг ўйнади. Фалькао майдонда ҳисоб ҳаммани қониқтиришини эълон қилди. Чилиликлар ФИФАдан ўйинни келишилган деб ҳисоблашни сўради.
Саралашнинг асосий қаҳрамони - Хамес Родригес
Уругвай - ФИФА рейтингида 17-ўрин

Кавани ва Суарес - Жанубий Америкадаги сўнгги икки ЖЧ саралашининг энг яхши тўпурарлари. Кавани бу саралашда 10та, Суарес аввалгисида 11та гол урган эди.
Саралашнинг асосий қаҳрамони - Эдинсон Кавани
Панама - ФИФА рейтингида 49-ўрин

Терма жамоа футболчиси Амилькар Энрикес 2017 йилнинг баҳорида ўз уйи олдида ўлдирилган. У 3 ҳафта олдин терма жамоадаги сўнгги учрашувини ўтказган эди.
Саралашнинг асосий қаҳрамони - Роман Торрес
Швейцария - ФИФА рейтингида 11-ўрин

Плей-оффда Шимолий Ирландия устидан қозонилган ғалабадан сўнг, футболчилар кирилчада "Швейцария" деб ёзилган футболкаларни кийишди.
Саралашнинг асосий қаҳрамони - Штефан Лихтштайнер
Марокаш - ФИФА рейтингида 48-ўрин

Терма жамоа ЖЧга чиққани туфайли футбол мухлислари Брюсселда оммавий тартибсизликлар келтириб чиқаришди.
Саралашнинг асосий қаҳрамони - Мбарак Буссуфа
Тунис - ФИФА рейтингида 28-ўрин

Терма жамоа етакчиларидан бири, "Марсель" ҳимоячиси Аймен Абденнур саралашнинг катта қисмини ўтказиб юборди. Бунга сабаб қилиб бош мураббий билан жанжаллашиб қолгани кўрсатилмоқда.
Саралашнинг асосий қаҳрамони - Вахби Хазри
Швеция - ФИФА рейтингида 25-ўрин

Шведлар ҳужумчиси Маркус Берг Италияга қарши ЖЧ плей-офф баҳсида Леонардо Бонуччининг бурнини синдирди.
Саралашнинг асосий қаҳрамони - Андреас Гранквист
Дания - ФИФА рейтингида 19-ўрин

Данияликлар устози Оге Харейде 2002 йил аёли ракдан қутилишига ёрдам бериш учун "Бродбю"дан кетган эди. У сабаби ҳақида 2 йил ўтибгина айтиб берган.
Саралашнинг асосий қаҳрамони - Кристиан Эриксен
Сенегал - ФИФА рейтингида 32-ўрин

ЖАРга қарши саралаш учрашувини қайта ўтказишга тўғри келди. Ушбу баҳсни ҳакам келишилган ўйинларда иштирок этган экан. Сенегалликлар икки баҳсда ҳам ғалабага эришишди.
Саралашнинг асосий қаҳрамони - Садио Мане
Австралия - ФИФА рейтингида 43-ўрин

Австралия - австралияликлар ЖЧ саралашнинг ҳал қилувчи баҳсидан олдин Гондурас терма жамоасининг машғулотин кузтиш учун дрондан фойдаланишди.
Саралашнинг асосий қаҳрамони - Тим Кэхилл
Хорватия - ФИФА рейтингида 18-ўрин

Ховария терма жамоаси бош мураббийи ЖЧ саралаши ўйинлари пайтида идеал жамоага эга бўлиш учун унга 11 нафар Манжукич керак бўлишини айтди.
Саралашнинг асосий қаҳрамони - Марио Манжукич
Перу - ФИФА рейтингида 10-ўрин

Перунинг Янги Зеландия билан муҳим ўйини туфайли GreenDay гуруҳи Лимадаги концертини бошқа кунга кўчирди.
Саралашнинг асосий қаҳрамони - Жефферсон Фарфан
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар