Жавлон Аноров: "Колумбия ҳақида етарли маълумотга эгамиз"
13 сен 2016 16:52
Янгиликлар
Жавлон Аноров: "Колумбия ҳақида етарли маълумотга эгамиз"
Ўзбекистон терма жамоаси сафида мундиаллардаги илк голни урган Жавлон Аноров Колумбия билан ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.
«Колумбия ҳақида етарлича маълумотга эгамиз. 1-турда биз уларнинг Португалия билан ўйинини кузатдик. Бу жамоа менда яхши таассурот қолдирди. Таркибда футзалнинг ҳақиқий усталари йиғилган. Айниқса жамоа сардори Анжеллотт Карони алоҳида кўрсатишим мумкин. У 1-турда энг яхшилардан бири бўлди», - дейди Аноров.
«Иккинчи турда рақиб кучли бўлишига қарамай охиригача курашамиз. Умид қиламанки, ҳар қандай жамоага рақобат қила оламиз. 1-турдаги мағлубиятга қарамай, биз катта мақсадларга эришмоқчимиз. Агар ўз ўйинимизни топиб олсак бизни тўхатиб қолиш қийин», - дейди Аноров Ўзбекистон.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар