Жасур Абдураимов вақтинча "Пахтакор" бош мураббийи вазифасини бажаради
28 апр 2017 10:40
Янгиликлар
Жасур Абдураимов вақтинча "Пахтакор" бош мураббийи вазифасини бажаради
“Пахтакор” футбол клуби янги раҳбарияти футболчилар билан учрашув ўтказди.
Кеча “Пахтакор” футбол клубида раҳбарият аъзолари, мураббийлар штаби ва футболчилар ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди. “Пахтакор” клуби вице-президенти Бобур Шодиев бошқарган йиғилишда клубнинг ҳозирги ахволи ва келажакдаги режалар муҳокама қилинди. Клуб бош директори Умид Ахматджонов бундан кейин ҳам мураббийлар штаби вакиллари ва футболчилар билан бундай мулоқотлар давом этишини таъкидлаб ўтди. Тадбирда Жасур Абдураимов “Пахтакор” клуби бош мураббийи вазифасини бажарувчи сифатида таништирилди. Бугундан бошлаб Жасур Абдураимов расмий равишда “Пахтакор” футбол клуби бош мураббийи вазифасини бажаришга киришди.
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар