

Журналист Кристиан Фалк (Bild) хабарига кўра, "Бавария" ёзда, айниқса Дайо Упамекано билан янги шартнома имзолагандан сўнг, 29 ёшли жанубий кореялик билан хайрлашишга тайёр.
Аввалроқ ҳам "Челси" ва "Тоттенхем" Ким Мин Жае билан қизиққан эди ва у ҳозир ҳам иккала Лондон клуби радарида турибди.
Бу мавсум Бундеслигада у фақат 10 марта асосий таркибда майдонга тушган. Ҳимоячининг "Бавария" билан тузган шартномаси 2028 йилнинг ёзида якунланади. Трансфермаркт нашри ҳимоячини 25 миллион еврога баҳолаган.



