Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби жиддий жароҳат олди. Кейннинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум

21 ноя 2026, 07:55
"Бавария" ҳужумчиси Гарри Кейн жароҳати сабаб 3 ойгача муддатни ўтказиб юбориши мумкин.

33 ёшли англиялик футболчи Германия чемпионати 10-туридан ўрин олган "Кёльн"га қарши ўйин (1:1) бошида шикастланди ва 20-дақиқада майдонни тарк этди.

Мюнхенликлар спорт бўлими раҳбари Макс Эберль Кейнда синдесмоз пайи узилиши аниқланганини маълум қилди. Мутахассислар маълумотларига кўра, Кейн 3 ойгача сафдан чиққан.

Жорий мавсумда Кейн "Бавария" сафида барча турнирларда 16 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар

Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›