Жамшид Саидов - "Қизилқум" бош мураббийи

Aslanov Jasurbek
10 июн 2026, 21:52
"Қизилқум" матбуот хизмати янги бош мураббий номини эълон қилди.

Тошкентнинг “Локомотив” клубида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келаётган Жамшид Саидов эндиликда “Қизилқум”ни бошқаради.

Жамшид Саидов 2023-24 йилларда ҳам Навоий жамоаси устози сифатида ишлаган.

Олдинроқ, шу кунгача “Қизилқум”ни бошқариб келган Акмал Рустамов бошқа ишга ўтиши муносабати билан жамоа бош мураббийлигидан кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: "Қизилқум" матбуот хизмати