

- Ўйин ҳақида
- Ўйлайманки, жуда ҳам чиройли ўйин бўлди, чунки иккала жамоа ҳам тўпни назорат қилишни яхши кўрадиган, қисқа паслар билан ҳужумларни уюштириб, тўпни назорат қиладиган жамоа эди. Голлар ҳам қисқа паслар билан уюштирилган ҳужумлар орқали юзага келди. Албатта, йигитлар максимум ҳаракат қилишди. Халқаро турнирдан кейин яна Пролига ўйинлари бошланиб кетгани боис кўп йигитларда чарчоқ аломати сезилди.
- Жамоани тўп билан кўпроқ амалиёт олиб боришга йўналтирдингиз. Бу айнан ўу ўйин учун танланган тактикамиди ёки ўзи ўйин услубингиз шунақами?
- Ўзи ўйинларимизни кузатиб юрган жамоалар ҳам билади, ҳаттоки ўша олди қаторларда юрган “Арал” билан ўйнаганда ҳам ёки бошқа мусобақанинг лидер жамоалари билан ўйнаганда ҳам, доим тўпни назорат қилишга уринамиз. Сабаби кўп бор таъкидлаганимиздек, мақсадимиз — терма жамоаларга ва Суперлига жамоаларига яхши футболчиларни етказиб бериш. Шу сабабли олдимизга қўйган футболни ҳар қанақа рақибга, ҳар қанақа ҳолатда татбиқ қилишга ҳаракат қиламиз.
- Ўйин услубингизга мос келадиган футболчиларни ўйнатяпсизми ёки ҳамма футболчига имкон даражасида имконият беряпсизми?
- Йил бошида, жамоани шакллантираётганимизда футболчиларни вилоят академияларидан йиғганмиз. Терма жамоадаги рақобатни кучайтириш учун захирани каттартиришга ҳам ҳаракат қиламиз.
- Ўйин пайтида ҳакам қароридан жуда кўп норози бўлдингиз. Бу ўйин пайтидаги эмоциямиди ё бошқа сабаб борми? Ҳакамга қандай баҳо берасиз?
- Тан олиш керакки, ҳакам жиддий ва қўпол хатога йўл қўймади, лекин майда эпизодларда бизга қарши ҳуштак чалингани учун озгина эмоцияларга берилиб кетдим.



