Жаҳонгир Усмонов: "Барчамиз бирлашиб Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказишимизга ишонаман"

Omonjon To`xtamirzayev
30 июн 2023
Бугун Футзал бўйича ЖЧ олдидан ФИФА ва ЎФА вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

ЎФА қошидаги футзални ривожлантириш қўмитаси раҳбари Жаҳонгир Усмонов қуйидаги фикрларни билдирди.

"Халқаро мусобақаларни ўтказиш бўйича бизда тажриба бор. Биз Осиё чемпионатларига мезбонлик қилдик. Лекин, биласиз, Жаҳон чемпионати бошқа даража ва унга янада яхшироқ тайёргарлик кўришимиз керак.

ФИФА вакиллари билан дастлабки инспекция ишларини олиб бордик. Ҳудудларнинг имкониятларини ўргандик.

Олдимизда ишларимиз кўp. Бu соҳани ичидаги барча — футзалчи, мураббий, мутахассислар ва ОАВ вакиллари биргаликда ҳаракат қилиб, ушбу Жаҳон чемпионатини ҳам юқори савияда ўтказишимизга ишонаман".



Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia