Каннаваро: "Жудаям кучли топ терма жамоа билан музокара олиб боряпмиз"

Aslanov Jasurbek
5 авг 2026, 13:24
ЎФА мажлислар залида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро иштирокида матбуот анжумани давом этяпти.

“ЎФАдан ҳар доим кучли терма жамоаларга қарши баҳслар ташкил этишни сўрайман. ФИФА кунларида айнан шундай жамоаларга қарши учрашувлар кутиб турибди. Айнан шундай жамоаларга қарши ўйинларда ўз даражангизни оширишингиз мумкин. ФИФА рейтинги ҳам муҳим, очколар олиш керак. Аммо асосий мақсадимиз терма жамоани кучайтириш бўлиши керак. Биз Жанубий Корея терма жамоаси билан ўйнаймиз, Ўзбекистонда Эронга қарши ўйнаш учун музокаралар ўтказяпмиз. Жудаям кучли топ терма жамоа билан музокара олиб боряпмиз. Ноябрда ҳам бизни яхши ўртоқлик баҳслари кутиб турибди” - деди Каннаваро.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›