Каннаваро: "Кўп гапирадиган баъзи журналистлар афсуски матбуот анжуманига келишга ўзида куч топа олмади"

Aslanov Jasurbek
5 авг 2026, 14:11
Бугун, 5 август куни ЎФА мажлислар залида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

“Кўп гапирадиган баъзи журналистлар афсуски матбуот анжуманига келишга ўзида куч топа олмади. Камера олдида, ўз студиясида гапириш осон, лекин бу ерга келиб, саволлар билан юзланиш ҳаммага ҳам эмас. Италияда 64 млн. одам яшайди ва уларнинг барчаси мураббий. Ўзбекистонда 40 млн. фуқаро ва 40 млн. мураббий бор. Ҳамманинг ўз қараши ва тактик фикрлари бор. Мен ЖЧдан кейин ҳеч қаерга қочиб кетганим йўқ. Охиригача жамоа билан бирга эдим, аёлим эътироз билдиргани учун 1 ой уйда оилам билан бўлдим. Сентябрда яна кўришамиз. Ҳа, айтганча, Даврон (таржимон) ҳали ҳам биз билан ишлаяпти” - деди Каннаваро.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›