"Ал Ҳилол" ва "Ал Насср" ЖЧ-2018 ғолиби учун курашади
29 янв 2024 17:13
Янгиликлар
"Ал Ҳилол" ва "Ал Насср" ЖЧ-2018 ғолиби учун курашади
"Бетис"нинг франциялик ярим ҳимоячиси Набиль Фекир тез орада Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин.
Инсайдер Санти Ауна хабарига кўра, 2018 йилда Франция терма жамоаси билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритган 30 ёшли футболчининг хизматларига Саудия Арабистонининг "Ал Насср" ва "Ал Ҳилол" жамоалари қизиқиш билдирмоқда.

Ҳар икки клуб вакиллари аллақачон ярим ҳимоячи билан боғланишган. Футболчи ва "Бетис" билан келишувга эришиш қийинчилик туғдирмайди. Унинг трансфер суммаси 20 миллион еврога баҳоланмоқда.
Набиль Фекир жорий мавсум "Бетис" сафида Испания чемпионатида 5 та ўйин ўтказиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар