

"Ўз мақсадларимизга янада яқинлашдик, деб умид қиламан. Дастлабки тўртта ўйин ажойиб кўрсаткич бўлди. Жамоа ўсишга эришди ва янада кучайди.
Сўнгги турнирлар биз учун катта умидсизлик ва муваффақиятсизлик билан якунлангани боис, ушбу прогресс давом этишига умид қиламиз. Биз анча узоқроққа боришни хоҳлаган эдик.
Октябрь ойида кузатилган ижобий динамика сақланиб қолишидан умидвормиз. Миллий жамоа биз интилаётган юқори даражага чиқишини ва совринлар учун кураша олишини истаймиз", — деди Бернарду.



