UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  0 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  5 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  6 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  61 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  7 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1

Италия чемпионати. “Юве” икки тўп фарқи билан олдинда бораётиб ғалаба қозона олмади Янгиликлар

Италия чемпионати. “Юве” икки тўп фарқи билан олдинда бораётиб ғалаба қозона олмади

Италия чемпионатининг 7-турида амалдаги чемпион “Ювентус” сафардан бир очко билан қайтадиган бўлди.

“Аталанта” майдонига сафар уюштирга туринликлар биринчи бўлимнинг биринчи ярми ортда қолаётган бир пайтда икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олишди. Бернадески 21-дақиқада “Юве” таркибида илк голини урган бўлса, 24-дақиқада Игуаин ҳам ўз ҳисобига гол ёзишга эришди. Аммо мезбонлар 31-ва 67-дақиқаларда икки бор Буффон дарвозасига йўл топа олишди.  Ўйин тугашига олти дақиқа қолганида туринликлар учинчи голни киритишлари ҳам мумкин эди. Аммо мезбонлар дарвозасига белгиланган 11-метрлик жарима зарбасини чемпионат тўпурари Пауло Дибала аниқ амалга ошира олмади.

Натижада ўйин жанговар дуранг билан интиҳо топди. "Юве" кетма-кет олтита ғалабадан кейин ниҳоят, очко йўқотди.

Италия чемпионати, 7-тур

Аталанта – Ювентус 2:2

Голлар:0:1 – 21 Бернардески, 0:2 – 24 Игуаин, 1:2 – 31 Кальдара, 2:2 – 67 Кристанте.

Аталанта – Бериша, Кальдара, Паломино, Хатебур, Масьелло, Фройлер, Спинаццола, Куртич (Петанья, 56), Кристанте (де Рон, 88), Гомес, Корнелиус (Иличич, 32).

Ювентус –Буффон, Кьеллини, Бенатия, Лихтштайнер (Бардзальи, 66), Асамоа, Бентанкур, Матюиди, Бернардески (Куадрадо, 69), Манджукич (Дуглас Коста, 78), Дибала, Игуаин.

Огоҳлантириш: Лихтштайнер (58), Гомес (64), Паломино (80), Петанья (82).


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика