UZ

Сўнгги янгиликлар

03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  0 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  4 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  16 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  15 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  10 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  380 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0

Испанияни зир титратаётган “Жирона” ўзи қандай жамоа? Янгиликлар

Испанияни зир титратаётган “Жирона” ўзи қандай жамоа?

Теглар :  Ла ЛигаЖирона
Ла Лигада 19 та тур ортда қолди.

Турнир жадвали футбол мухлислари одатланиб қолганидан сал бошқача, “Реал”, “Барселона”, “Атлетико” уччаласи “кучли учлик”да кетма-кет тургани йўқ. Бу мавсум Испаниянинг фаворитлари сафига шундай жамоа қўшилдики, мухлислар буни етти ухлаб, тушларида кўришмагани аниқ. Бу – “Жирона”!



Сўнгги йиллардаги футболга эътибор бироз сусайганими ёки АПЛ барибир Ла Лигага қараганда кўпроқ муҳокама қилиниши сабабми, ким билсин, “Жирона”га эътибор жуда паст омма орасида. 2015/16 йилги мавсум ёдингиздами? АПЛда “Лестер” нималар қилиб ташлаганини барча билади. Қанақа муҳокамалар бўлганди, а? 

Гап ҳозир “Жирона” ҳақида кетар экан, аввало, қизғин муҳокамаларга ўтишдан аввал (агар у бўлса кейинчалик ҳам, агар “Жирона” 2-даврада ўйинни сусайтирмаса) бу жамоанинг қисқача тарихи, умуман, қизиқарли ва эътиборга молик жиҳатлари билан таништирамиз. 


Жамоанинг Ла Лигадаги иштироки


Бундан 94 йил аввал ташкил топган клуб 2016/17 йилгача Ла Лигада иштирок этмаган, яъни, фақат қуйи лигаларда қатнашиб юрган. 2017 йили жамоа Сегундада 2-ўринни олиб юқори лигага чиқди. 2017/18 йилги мавсумда клуб Ла Лигада 10-ўринни қўлга киритди. Кейинги мавсум эса жамоа учун омадсиз бўлди ва 18-ўринни эгаллаб, яна Сегундага тушиб кетди. 



Бироз танаффусдан сўнг жамоа 2022/23 йилги мавсумни Ла Лигада ўтказди ва яна бир бор 10-ўринни эгаллади. 


Клуб раҳбарлари


“Жирона”нинг ўзи раҳбарлари ким экан дейсизми? Бегоналар эмас, сиз сал футболни яхшироқ билсангиз уларни танийсиз. Жамоанинг 47 фоиз акцияларига “City Football Group” эгалик қилади. Бу компания “Манчестер Сити”нинг ҳам эгаси ҳисобланади. 

Яна бир қисм акциялар эса “Ман Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг укаси Пере Гвардиола бошчилигидаги компанияга тегишли. 

Клуб президенти испаниялик Делфи Гели ҳисобланади. 


Таркибдаги машҳурлар

“Жирона” таркибида бир қарашда сиз-у биз биладиган, машҳур футболчилар йўқдек, аммо, айримларини таниймиз. Масалан, нидерландиялик Дейли Блинд бугунги кунда испан клубида фаолиятини олиб бормоқда. 



Шунингдек, “Барселона”да қисқа вақт фаолият олиб борган Пабло Торре ҳам “Жирона”да. 

Яна бир футболчи эса 2017 йилдан буён клуб сафида фаолият олиб бораётган Кристиан Стуани. 1986 йилда туғилган уругвайлик футболчи жамоа сафида 213 та ўйин ўтказиб, 116 та гол уришга муваффақ бўлган. Уругвай терма жамоаси сафида ҳам Стуани 50 та ўйин ўтказиб, 8 марта рақиблар дарвозасига тўп киритган. 



Стадион

“Жирона”нинг уй ўйинларини ўтказадиган стадиони жуда камтарона. 1970 йилда фойдаланишга топширилган “Монтиливи” стадиони ўз бағрига 14 624 нафар мухлисни сиғдира олади.



Хўш қадрли мухлис, нима деб ўйлайсиз, “Жирона” ушбу мавсумда Ла Лигада чемпион бўла оладими? Агар чемпион бўла олмаса қайси ўринда мавсумни якунлайди, деб ўйлайсиз?


Алишер Остонов тайёрлади

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика