

Қайд этилишича, клуб раҳбарияти ёзда таркибни кучайтириш учун етарлича футболчилар сотиб олинганини ва шу сабабли бош мураббий Арне Слотга таркибдаги футболчилар билан шартномалар узайтирилишини маълум қилган.
23 ёшли ярим ҳимоячи билан шартнома 3 мавсумдан кейин якунига етади. У ҳозир ҳафтасига 100 минг фунт маош олмоқда.
Райан ушбу мавсумда АПЛнинг 17 ўйинида қатнашиб, 4 гол ва 2 ассист қайд этди.



