"Фиорентина" "Тоттенхэм" футболчисини ижарага олди

Mirjalol Normatov
3 янв 2026
"Фиорентина" 26 ёшли Манор Соломонни "Тоттенхэм"дан ижарага олди.

Соломон ёздан буён "Вильярреал"да ижара асосида ўйнаётганди. Бироқ томонлар шартномани муддатидан олдин бекор қилишди. Хавбек ЛаЛиганинг 6 ўйинида 1тадан гол ва ассист қайд этди.

Манор Исроил термасида 48 ўйинда қатнашиб, 8та гол ҳам урган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: acffiorentina.com