Роберто Карлос касалхонадан чиқди
03 янв 08:26
Янгиликлар
Роберто Карлос касалхонадан чиқди
Собиқ футболчи Роберто Карлос юрагидан операция қилинган касалхонадан чиқарилди.
52 ёшли бразилиялик уни операция қилган шифокорлар билан расмга тушиб: "Тиббиёт ходимларининг эътибори ва меҳнатидан миннатдорман", деб ёзув қолдирди.

Маълумот учун, 31 декабрь оқшомида Карлоснинг оёғида тромб аниқланган. МРТ эса унинг юрагида муаммони аниқлаган. Шу орқали Роберто Карлос тезкорлик билан касалхонага ётқизилган ва салкам 4 соат давомида операция қилинган.
Карлос 1996-2007 йиллар давомида "Реал" шарафини ҳимоя қилган. Испания жамоаси таркибида у 4 марта Испания чемпионлиги, 3 бора ЕЧЛ бош совринини қўлга киритган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Фикрлар