"Интер" футболчиси "Ювентус"га ўтишни истамоқда
03 янв 00:55
Янгиликлар
"Интер" футболчиси "Ювентус"га ўтишни истамоқда
"Интер" ярим ҳимоячиси Давид Фраттези "Ювентус"га ўтишга тайёр.
Олдинроқ унга "Фенербахче" томонидан таклиф бўлган ва 40 миллион еврога сотиб олишга тайёрлигини билдирганди.
Шу билан биргаликда хавбекка "Ювентус", "Рома" ва "Наполи" томонидан қизиқишлар бўлгани айтилган, бироқ клуб асосий рақобатчиларига футболчисини сотмаслигини билдирганди.
Бироқ "Tuttosport"нинг ёзишича, Фраттези турк клубига ўтишни истамаган ва Лучано Спаллетти билан ишлашни истамоқда. Чунки "Интер"нинг захира варианти бўлиб қолганида Спаллетти унга кўпроқ ишонч билдирганди.
Бу трансфернинг амалга ошиши қийинчилик туғдириши мумкин. Энг аввало клублар молиявий томонлама келиша олмаслиги эҳтимоли бор. Шунингдек, ушбу трансферга мухлислар томонидан кескин норозилик билдирилиши ҳам мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар