Испанияда ирқчиликдан энг кўп азият чекаётган футболчи номи маълум. У Винисиус эмас

Khoja
10 ноя 2025
Испанияда ирқчилик ҳақоратларининг аксарияти Ламин Ямалга қаратилган.

Испания ирқчилик ва миллатлараро нафратни кузатув маркази (OBERAXE) ҳисоботига кўра, испан ижтимоий тармоқларида аниқланган ирқчиликка оид ҳақоратларнинг 60 фоизи “Барселона” ҳужумчиси Ламин Ямалга нисбатан ишлатилган. Бу ҳақда El Pais нашри хабар берди.

Унга кўра, Ямал Испанияда ирқчиликка энг кўп учраётган футболчи сифатида қайд этилмоқда. Унинг номига ёзилган ҳақоратлар “Реал Мадрид” ҳужумчиси Винисиус Жуниорникидан қарийб икки баравар кўп.

Ижтимоий тармоқлардаги бундай ҳужумлар Парижда ўтган “Олтин тўп” маросимидан сўнг янада кучайган. Ўша пайтда айрим фойдаланувчилар футболчини “ноқонуний муҳожир” деб ҳақорат қилган.


KhojaМуаллиф
Манба: El Pais