Лос-Анжелесда Мексика – Жанубий Корея ўйини оммавий томошаси вақтида отишма содир бўлди

20 июн 2026, 01:28
ЖЧ-2026 ҳунарлари давом этади.

Лос-Анжелес полицияси ЖЧ–2026 доирасидаги Мексика ва Жанубий Корея ўйинини томоша қилиш жараёнида содир бўлган отишмадан сўнг 19 ёшли гумонланувчини қўлга олди. Ҳодиса оқибатида 50 ёшли эркак бир нечта ўқ еган ҳолда шифохонага ётқизилган.

Полиция департаменти вакили "Daily Mail" нашрига маълум қилишича, воқеа Лос-Анжелеснинг Корея кварталида содир бўлган. Ҳозирча гумонланувчи ва жабрланувчининг шахси расман ошкор қилинмаган. Жабрланувчининг аҳволи ҳақида ҳам маълумот берилмаган.

"LA Times" томонидан эълон қилинган видеода Сеул халқаро боғи яқинида ерда ётган ярадор инсонни кўриш мумкин. Айнан шу ерда мухлислар Мексика ва Жанубий Корея ўртасидаги ўйинни (1:0) жамоавий тарзда томоша қилиш учун йиғилишган эди. Нашр маълумотига кўра, уч марта ўқ узилган.

Cellfmade тахаллуси билан танилган стример ҳам воқеа жойидан олинган деб тахмин қилинаётган видеони эълон қилди. У бошқа бир стример — StomperIRL'ни отишмани содир этган шахс сифатида тилга олган.

Cellfmade видеосида отишманинг ўзи кўринмайди, аммо ўқ овозлари эшитилади. Кейин контент яратувчи воқеа жойидан скутерда узоқлашиб кетади. Видеода у гумонланувчини унинг интернет тахаллуси орқали таниб олганини ҳам айтади.

"Daily Mail" маълум қилишича, мазкур шахсларнинг ҳақиқий исм-шарифлари ҳозирча жамоатчиликка маълум қилинмаган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Daily Mail