Испания ва Франция ўртасидаги ўйиндан кейин Ямалнинг уйини тўнамоқчи бўлишди

Aslanov Jasurbek
15 июл 2026, 15:24
Испанияда Ламин Ямалнинг уйига ўғри тушди.

Воқеа ЖЧ-2026 доирасида Испания ва Франция терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан (2:0) кейин тахминан соат 04:00 да Эсплугес-де-Льобрегат шаҳрида содир бўлди.

La Vanguardia хабарига кўра, футболчи томонидан ёлланган қўриқчилардан бири кузатув камералари ёрдамида уй деворига чиқиб олган икки кишини пайқаб қолган. Уларнинг иккаласи ҳам ниқобда бўлган, бири қора, иккинчиси эса кулранг кийимда бўлган.

Жиноятчилар пайқаб қолинганини англагач, тезда тушиб, воқеа жойини тарк этишган. Хусусий қўриқчилик хизмати воқеа ҳақида полицияга хабар берган ва полиция тергов ишларини бошлаган.

Таъкидланишича, бугун эрталаб ўша элита турар-жой мажмуасида яна иккита ўғирлик содир бўлган. Ҳозирча улар ўша жиноятчилар томонидан қилингани номаълум.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: La Vanguardia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›