Франция терма жамоасидан ҳеч ким 5 баллдан юқори баҳо олмади

Aslanov Jasurbek
15 июл 2026, 14:52
Мбаппе ЖЧдаги Испанияга қарши ўйин учун L’Equipe нашридан 10 баллдан 3 балл олди.

Франциянинг L’Equipe газетаси жаҳон чемпионати доирасида Испанияга қарши ўтказилган ўйин учун Франция терма жамоасининг бошланғич таркибидаги бирорта футболчига 10 баллдан 5 баллдан юқори баҳо қўймади.

Дидье Дешам шогирдлари турнир ярим финалида испанияликларга 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Франция терма жамоаси футболчиларининг баҳолари қуйидагича:

Майк Меньян – 4, Жюль Кунде – 5, Дайо Упамекано – 5, Вильям Салиба – баҳоланмади, Люка Динь – 2, Орельен Тчуамени – 3, Адриен Рабьо – 5, Усман Дембеле – 2, Майкл Олисе – 2, Брэдли Барколя – 4, Килиан Мбаппе – 3.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L’Equipe