Испания терма жамоаси XXI аср жаҳон чемпионатлари рекордини ўрнатди

20 июл 2026, 08:20
Испания терма жамоаси финалнинг қўшимча бўлимларида Аргентина миллий жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, 2026 йилги жаҳон чемпионига айланди ва XXI аср мундиаллари рекордини ўрнатди.

Шу тариқа, Испания терма жамоаси XXI асрда ушбу энг нуфузли мусобақада икки бор зафар қучган ягона терма жамоа бўлди. Бунгача "Фурия Роха" 2010 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан эди. Жорий асрда Бразилия (2002), Италия (2006), Германия (2014), Франция (2018) ва Аргентина (2022) терма жамоалари бир мартадан чемпионликни қўлга киритишган.

ЖЧ-2026 финал учрашувидаги ягона гол 106-дақиқада Ферран Торрес томонидан Аргентина дарвозасига киритилди. Аргентина терма жамоаси чемпионлик унвонини ҳимоя қила олмади ва кумуш медаллар билан чекланди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›