Испания чемпионати турнир жадвалида нима гап?
02 окт 2017 10:32
Янгиликлар
Испания чемпионати турнир жадвалида нима гап?
Кеча Испания чемпионатининг 7-тур учрашувлари якунланди.
ЛаЛига грандлари "Барселона" ва "Реал" ишончли ғалабаларга эришишди. Референдум ўтган Каталонияда "Барселона" - "Лас-Пальмас" учрашуви ёпиқ эшиклар остида ўтди ва бу баҳсга мухлислар киритилмади. "Барселона" Мессининг дубли ва Бускетснинг голи туфайли 3:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Мадриднинг "Реал" клуби ўз уйида "Эспаньол"ни қабул қилди ва Исконинг дубли эвазига навбатдаги 3 очкони нақд қилди.
ЛаЛига турнир жадвалида ҳозирча бирорта мағлубият ёки дуранг қайд этмаган "Барселона" етакчилик қилмоқда. Улар 7та учрашувда 21 очко тўплашди. Дунё бўйлаб миллионлаб ишқибозлари бўлган "Реал" эса 14 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди. Чемпионатда бор-йўғи 1 очко тўплаган "Малага" клуби сўнгги - 20-поғонани банд қилган.

championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар