Ислом Қобилов: "Инобатга олинмаган голимизда офсайд чизиғини қандай чизишгани тушунарсиз"

Оқил Абдубарноев
25 апр 2026, 20:04
"Сўғдиёна" ҳимоячиси Ислом Қобилов "Навбаҳор"га қарши ўйиндан сўнг жамоасининг инобатга олинмаган голи ҳақида фикр билдирди.

"Ҳакамлар битта голимизни ҳисоблашмади. Офсайд чизиғи қандай чизилгани борасида саволлар бор. Ўйиндан кейин такрорий вазиятни кўриб, бутунлай бошқа манзарага гувоҳ бўлдик. Тушунарсиз ҳолат", деди 28 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, 1:1 ҳисоби қайд этилган учрашувнинг 52-дақиқасида жиззахликлар ҳимоячиси Филип Иванович рақиб дарвозасини ишғол қилганди. VAR текширувидан сўнг унинг голи ўйиндан ташқари ҳолат сабабли инобатга олинмаганди.

Снимок экрана 2026-04-25 200245.png


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia