Исландиялик иқтидор "Рома"ни қизиқтирмоқда

Sherzod Nurmatov
23 июн 2025
"Рома" "Лилль" ярим ҳимоячиси Арнар Харальдссоннинг трансферига қизиқиш билдирмоқда, деб хабар берди "Leggo".

Манбага кўра, 22 ёшли исландиялик римликларнинг янги спорт директори Фредерик Массаранинг шорт-листига киритилган.

Харальдссон 2024/25 йилги мавсум "Лилль" сафида барча мусобақаларда 38 ўйинда 8 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди. Унинг келишуви 2028 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Transfermarkt футболчининг трансфер қийматини 18 миллион еврога баҳоламоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Leggo