Ироқ - Осиёда барча ёшдаги мусобақаларда ғолиб чиққан биринчи давлат
05 окт 2016 07:34
Янгиликлар
Ироқ - Осиёда барча ёшдаги мусобақаларда ғолиб чиққан биринчи давлат
Ўтган ҳафта Ироқ ўсмирлар терма жамоаси Ҳиндистондаги Осиё чемпионатида ғолиб чиққанидан хабарингиз бор.
Шундай қилиб, Ироқ Осиё қитъасидаги барча ёшдаги мусобақаларда чемпион бўлган дастлабки мамлакатга айланди! Бундай натижага қитъамизнинг ҳеч бир давлати эриша олмаган.
2007 йилда миллий терма жамоа Осиё кубогида ғолиб чиққан эди. 2013 йилда Ироқ U-22 жамоаси чемпионликка эришган. Ироқ ёшлари беш марта қитъада тенгсиз бўлишган.
2014 йилда 14 ёшгача болалардан иборат Ироқ терма жамоаси Осиё чемпиони бўлган эди.
Ироқнинг барча чемпионликлари:
U-14 Осиё чемпионати (2014)
U-16 Осиё чемпионати (2016)
U-19 Осиё чемпионати (1975, 1977, 1978, 1988, 2000)
U-22 Осиё чемпионати (2013)
Осиё чемпионати (2007)
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар