UZ

Сўнгги янгиликлар

11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  6 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  0 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  9 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  1 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  5 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  14 07:22Бугун ФИНАЛ  11 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   6 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  20 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  11 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  10

Интервью. "Хорватиядаги турнирда футболчиларимиз техник жиҳатдан ютқазишмади. Бироқ..." — Улуғбек Мирзаев Янгиликлар

Интервью. "Хорватиядаги турнирда футболчиларимиз техник жиҳатдан ютқазишмади. Бироқ..." — Улуғбек Мирзаев

Хабарингиз бор, яқинда "Бунёдкор" академиясининг 3та ёш тоифасидаги жамоаси Хорватияда ташкил қилинган "Dalmatinco cup" мусобақасида иштирок этиб қайтди.

Европанинг бир қанча номдор клублари академияси тарбияланувчиларига қарши майдонга тушган кичик “қалдирғочлар” учун мазкур турнир ўзига хос халқаро тажриба вазифасини ўтаб бергани шубҳасиз. Биз шу билан бир қаторда асосий жамоа фаолиятига ҳам тўхталган ҳолда "Бунёдкор" бош директори Улуғбек Мирзаевни суҳбатга чорладик. 

Хорватия жамоалари билан бу ёшдаги футболчиларимиз тенгма-тенг ўйнашди. Ҳозирги ҳолатда техника томондан футболчиларимиз енгилишмади. Улар билан тенгма-тенгмиз, деб ўйлайман. Бироқ, рақибларимизнинг жисмоний ҳолати ҳайрон қолдирди. Бизнинг футболчилардан 2-3 ёш каттага ўхшайди. Бўйлари баланд, бақувват. Шу томондан қийин бўлди. Бу борада ҳам улардан сўрадик. Эсингизда бўлса, 2013 йил БААда ўтган U-17 Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Хорватияни мағлуб этган эдик. Ўшанда юлдуз ҳисобланган Ален Халилович миллий жамоага етиб келмади. Шунга қарамай Хорватия катта футболда 2018 йил Жаҳон чемпионатида финалгача етиб келди. Аммо бизда катта футболда ўйинчиларимиз бунчалик муваффақиятга эриша олмаяпти. 

Мутахассисларнинг айтишича, ҳозир футболчиларимиз бир хил. Лекин йиллар ўтган сари жисмоний ва тактик томондан кучли мураббийлар қўл остида шуғулланиши туфайли ҳозир сезилмаётган фарқ юзага чиқиб келади. Буни бир кунда йўқ қилиб бўлмайди. Мазкур йўналишда изланиш олиб борамиз. Айни пайтда ният қилиб турибмиз академиямиздаги болалар гуруҳларига камида 2тадан мураббий қўямиз. Умуман олганда, "Бунёдкор" академияси футболчилари Хорватиядаги мусобақани безаб беришди. Йирик ҳисобларда мағлубиятга учрашмади, гуруҳларда охирги ўринларда қолиб кетишгани йўқ.


 




Cуҳбат давомида асосий жамоа билан боғлиқ жараёнларга ҳам тўхталиб ўтилди. Ўтган мавсум терма жамоа таркибида Швецияга қарши учрашувда жароҳат олиб сафдан чиққан Фарруҳ Икромовнинг қачон сафга қайтиши мумкинлиги ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб олдик. 


— "Бунёдкор" жароҳат олганларни ташлаб қўймайди. Бемалол айтишим мумкин, ҳар йили 10га яқин футболчиларни оёғи жарроҳлик амалиётидан ўтказилади. Ўтган йили  ушбу кўрсаткич 12 нафарни ташкил қилди. Жиддийларини айтяпман. Футзал, аёллар, U-19 жамоалари футболчиларига бу борада ёрдамимизни берганмиз. Ҳозирда бир футболчимизнинг елкаси чиқиб даволанмоқда. Машғулотларда иштирок этаётгани йўқ. Профессионал равишда шартнома тузилган. Бизнинг мажбуриятимиз бор. Шунга яраша маошлари тўлаб берилади. Чунки футболчи бугун керак, жароҳат олса четга чиқиши нотўғри нарса. Фарруҳ Икромов фитнес мураббийи билан икки маҳалдан шуғулланмоқда. Иккинчи даврада қайтишига умидимиз бор.  

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика