UZ

Сўнгги янгиликлар

17:3040 ёшли Криштиану Роналдунинг биологик ёши 28 да  0 17:03Дарвозани "қуруқ" сақлаган посбон, марказий учрашувда ғолиб бўлган мураббий, "2+1" натижа қайд этган футболчи — Суперлигада 29-турнинг энг яхшилари  0 16:41Абдужалилов, Икич, Умар, Станоевич, Одилов... Суперлига 29-тур рамзий терма жамоаси  0 16:21"Нефтчи" қоидабузарлик эвазига гол урди, "Динамо" фойдасига эса пенальти белгиланмади. Суперлиганинг 29-турида ҳакамлик таҳлили  4 15:58"Андижон" – "Арқадағ" беллашувини кувайтлик ҳакам бошқаради  4 15:37"Андижон" "Арқадағ"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  6 15:09Манба: Тибо Куртуанинг ошқозони яллиғланган  1 14:46"Йилнинг энг яхши футболчиси" мукофоти учун номзодлар маълум  26 14:25"Барселона"нинг "Челси" билан ўйин учун қайдномаси: Педри йўқ  2 14:00Норсафаров Ироқ жамоаси ўйинини бошқаради  0 13:36"Насаф" "Трактор"га имкониятни бой берган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2 13:13"Йилнинг энг яхши мураббийи" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  29 12:49Абдумажидов бугун Германияда операция қилинади  4 12:32Футзал бўйича Олий лиганинг 6-тур учрашувлари қаерда ўтиши аниқ  1 12:10Олий лига 5-тур якунлари: турнир жадвали, тўпурарлар пойгаси, рамзий жамоа  0

"Андижон" энди хусусий клуб эмасми? Клуб бош директори Улуғбек Мирзаев жавоб берди Янгиликлар

"Андижон" энди хусусий клуб эмасми? Клуб бош директори Улуғбек Мирзаев жавоб берди

Хабарингиз бор, кеча "Андижон" клуби бош директори Улуғбек Мирзаев сайтимиз меҳмони бўлди.

Суҳбат давомида бир қатор қизиқтирган саволларимизга жавоб олдик. Биласиз, "Андижон" жамоаси бунга қадар хусусий клуб мақомида эди. Эндиликда вазият қандай?


"Ҳозирги кунда жамоани Андижон вилояти ҳокимлиги ўз назоратига олган. Хабарингиз бор, вилоят ҳокими мавсум сўнггида футболчилар, мураббийлар, ишчи ходимлар олдида йиғилиб қолган барча қарздорликларни бартараф этди. Бизга жуда яхши бўлгани, ҳозирда декабрь ойи ойликлари ҳам ёпилган. Айни пайтда барча ҳаракатлар, маблағлар 2023 йил учун тўпланяпти. Чунки деярли 99 фоиз жамоалар декабрь ойи маошларини тўлашлари керак. Агар октябрь, ноябрь ойликларини беришган бўлса. Аммо биз ҳам истаймизки, "Андижон" жамоасининг муайян ҳомийси бўлишини. Яширишни ҳожати йўқ, Суперлигада айрим жамоаларнинг аниқ ҳомийлари бор. Масалан "Ўзметкомбинат" "Металлург"нинг ҳомийси, НКМК "Қизилқум", ОКМК АГМК, ҳудудий электор тармоқлари акционерлик жамияти "Сўғдиёна"да, гидроэнергия "Сурхон"да, шу каби муайян ҳомийга эга бўлишни истаймиз. Шанба куни бўлиб ўтган конгрессдан сўнг Абдусалом Азизов билан учрашув бўлиб ўтди. Шунда мен Абдусалом Азизовдан илтимос қилдим. Яқин кунларда эълон қилинадиган футболни ривожлантириш бўйича ҳукумат қарори тайинланаётган экан. Шу қарорга бош ҳомий сифатида "Ўзавтосаноат" корхонасини киритишни илтимос қилдик.

Ўйлайманки, бундай катта компаниянинг ҳомий бўлиши Андижон футболига катта туртки беради. Шундан кейин жамоамизни кучайтира олсак, барибир футболда ҳамма нарса молияга боғлиқ. ПФЛ учун ҳам, ўзбек футболи учун ҳам обрў олиб бера оламиз. Ҳар бир учрашувда 20 мингдан ошиқ мухлис кирса, Нодирбек Тўйчиев бошчилигидаги фан клубимиз ўйинларни ёндириб беради. 2023 йилда ЎФА бизга катта ёрдам берса, ҳомийни ҳам, футболимиз ривожига катта ҳисса қўша оламиз. Бу бевосита Ўзбекистонда спортни ривожлантиришга таъсир қилади",- дейди Улуғбек Мирзаев. 


Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика