"Интер" "Ливерпуль" футболчисини сотиб олди

21 авг 2026, 23:59
"Интер" "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Кертис Жонс трансферини расман эълон қилди.

Милан клуби 25 ёшли англиялик футболчи билан 2031 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.

Аввалроқ хабар берилганидек, "Ливерпуль" трансфердан 32 миллион евро ишлаб олади. Шунингдек, келишувда яна 4 миллион евро бонуслар кўзда тутилган.

Жонс "Ливерпуль" академияси тарбияланувчиси бўлиб, асосий жамоа сафида бир неча йил тўп сурди. Ўтган мавсумда у Англия Премьер-лигасида 34 та учрашув ўтказиб, 1 та гол ва 2 та голли узатма қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: inter.it