UZ

Сўнгги янгиликлар

02:50Миллатлар лигаси. Италияда кичик, Англияда йирик ғалаба, Франция эса...  0 02:38Мана бу жиддий йўқотиш: Лаосда Шомуродовсиз ўйнаймиз  2 02:05Аҳмед Фатҳи: "Иккинчи бўлимда хатоларга йўл қўйдик, аммо ўйин сўнгида ғалабани илиб кетдик"  0 01:48Маркес Лопес: "Биринчи бўлимда барча жабҳаларда рақибдан устунроқ эдик"  11 01:44Аморим "Ипсвич"га қарши ўйинда МЮни бошқарадими?  0 00:55"Реал"нинг навбатдаги мураббийи аниқ...ми?  0 00:16Сречко Катанец: "Қандай қилиб сўнгги дақиқада оддий гол ўтказдик, буни билмайман" (тўлиқ)  94 23:54Катанец қўл остидаги иккинчи расмий мағлубият  76 23:35ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Сўнгги сонияда ютқаздик  88 23:30ЖЧ-2026 саралаши. БАА - Қирғиз Республикаси баҳси якунланди  19 23:23ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон 90+12 дақиқада ўтказилган гол эвазига Қатар майдонида мағлубиятга учради  1087 22:59Маттейс де Лигт: "Фақатгина тен Хаг учун МЮга ўтмаганман. Бу жуда катта клуб"  1 22:32Биринчи бўлимдаги фалокат  35 22:08Миллатлар лигаси. Қозоғистон Австрияга мағлуб бўлди ва B дивизиондан тушиб кетди  6 21:33Расман: "Рома"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди, Шомуродов собиқ мураббийи билан ишлайди  3

Илёс Зейтуллаев: "Терма жамоамиз максимал натижа билан уйга қайтишига ишонаман" Янгиликлар

Илёс Зейтуллаев: "Терма жамоамиз максимал натижа билан уйга қайтишига ишонаман"

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси ва "Бунёдкор" жамоасининг мураббийи Илёс Зейтуллаев миллий терма жамоамизнинг навбатдаги учрашувлари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Миллий терма жамоамиз Қатар ва КХДРга қарши учрашувлар олдидан анча яхши кайфиятда деб ўйлайман. Бу бизга устунлик беради. Биз гуруҳда етакчимиз, лекин хотиржамликка берилиш керак эмас. Рақибларимиз бизга қарши агрессивроқ ўйин намойиш этишади. Йигитларга ва мураббийларга омад тилайман. Терма жамоамиз тўғри йўналишда. Терма жамоамиз максимал натижа билан уйга қайтишига ишонаман. Ҳозир терма жамоамиз анча мазмунли ўйин намойиш этмоқда. Терма жамоамизни бирга қўллаб-қувватлашда давом этсак, биз истаган натижага эришишимизга ишонаман.

Ҳозир терма жамоамиз тартибли ўйин намойиш этмоқда. Тўғри, футбол мухлислар истаган даражада қизиқарли бўлмаслиги мумкин, аммо футбол шундай. Фикрлар ҳар доим иккига бўлинади. Кимга чиройли футбол керак, баъзиларга эса натижа қизиқроқ. Бош мураббийга бўлаётган босим катта. Сабаби эртага мураббийдан қанча вақт тўпга эгалик қилгани ёки жамоа нечта гол ургани сўралмайди. Биз ҳеч қачон мундиалда иштирок этмаганмиз. Томошабоп ўйин билан бирга натижага эришиш яхшироқ, албатта. Ҳозир ЖЧга чиқиб олайлик, чиройли ўйинни эса мундиалда кўрсатамиз," — деди Илёс Зейтуллаев терма жамоамизнинг навбатдаги учрашувларидан олдин.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+2   
14 ноя 14:57:32
Man_Utd Norin
Bizham ishonayapmiz bu safar ishonch yuqori qandaydir
   
14 ноя 17:12:32
Abdusalom Mirzayev
Ман ҳам интервью берсам майлими?
-4   
14 ноя 15:10:29
Cr7_
Bunyodkordan keting brat ! Terma haqida o'ylamang , o'zini odamlari bor o'ylaydigan !
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика