Игуаин бу сафар ҳам Аргентина терма жамоасига чақирилмади
03 окт 2017 00:32
Янгиликлар
Игуаин бу сафар ҳам Аргентина терма жамоасига чақирилмади
“Ювентус” ҳужумчиси Гонсало Игуаин бу сафар ҳам Аргентина терма жамоасидан чақирув олмади.
Бош мураббий Хорхе Сампаоли ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасидаги муҳим ўйинларга таклиф этган футболчилари орасида Игуаинга жой топилмади. Аргентина Перу (6 октябрь) ва Эквадор (11 октябрь) терма жамоаларига қарши майдонга тушади.
Жароҳати сабаб “Манчестер
Сити” ҳужумчиси Серхио Агуэро ҳам сафдан чиққан. Ҳужум чизиғида Лионель Мессидан
ташқари Пауло Дибала (“Ювентус”), Мауро Икарди (“Интер”), Алехандро Гомес (“Аталанта”),
Дарио Бенедетто (“Бока Хуниорс”) ва Лаутаро Акоста (“Ланус”) ҳаракат қилиши
мумкин.

Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар