Иброҳим Ибрагимов: "Вьетнамга қарши учрашувда ҳам ғалаба қозонишимиз керак"

Абдулвосит Бектемиров
21 апр 2024
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси футболчиси Иброҳим Ибрагимов Кувайт устидан қозонилган ғалабадан сўнг (0:5) сайтимизда кичик интервью берди

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Барчани ғалаба билан табриклайман. Яхши ўйин ўтказдик ва ғалаба қозондик. Тезроқ тикланиб кейинги рақибга тайёргарлик кўришни бошлаймиз.

- Учинчи турдаги рақибимиз Вьетнам ҳақида қандай фикрдасиз?

-  Вьетнамни ҳам ўрганиб чиқамиз. Вьетнам ҳам яхши рақиб деб ўйлайман. Умумий қилиб айтганда, кейинги учрашувда - ҳам ғалаба учун майдонга тушамиз.

- Жамоадаги ички муҳит ва кайфият қандай?

- Жамоадаги ички муҳит ажойиб. Биз бир оиладекмиз. Қатар иқлимига ҳам ўрганишга улгурдик.

- Бугунги ғалаба бизни муддатдан аввал кейинги босқичга олиб чиқди. Плей-оффда қайси рақиб биз учун қулайроқ бўлади деб ўйлайсизми?

- Ким рақиб бўлиши катта аҳамиятга эга эмас. Биз рақиб танламаймиз. Муҳими, биз яхши тайёргарлик кўрсак. Барча рақибларни ютишимиз керак.




Абдулвосит БектемировМуаллиф
Манба: championat.asia