Ибрагимович “МЮ – «Барселона» тўқнашувида кимлар қаҳрамон бўлишини айтди
10 апр 2019 00:30
Янгиликлар
Ибрагимович “МЮ – «Барселона» тўқнашувида кимлар қаҳрамон бўлишини айтди
«Барселона» ва «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Златан Ибрагимович ЕЧЛнинг бўлажак учрашуви олдидан ўз фикрини билдирди.
«Иккаласи ҳам катта тарихга эга буюк жамоалардир. Бу учрашувни кузатиб бориш қизиқ бўлади. Иккала клубда ҳам фантастик футболчилар ҳаракат қилади. Кўрамиз ким кучлироқ бўлар экан. Месси ҳар бир ўйинда жамоаси учун асосий вазифани бажариб беради. Сир эмаски, Погба ҳам шундай қобилиятга эга. Мазкур тўқнашув Месси ва Погба ўртасида кечади. Гарчанд, футбол жамоавий ўйин ҳисобланса ҳам, ўйлашимча, икки ўйинлик баҳснинг тақдирини айнан улар ҳал этади», – дейди фаолиятини MLS'да давом эттираётган ҳужумчи.
Ўхшаш янгиликлар
02:04
"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди 5
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Фикрлар