UZ

Сўнгги янгиликлар

07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  0 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  26 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  9 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  23 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  7 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  5 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  6

Ҳумоюн Муртозаев: “Хомяков қайтгач, ўйин услубимиз ҳам ўзгарди” Янгиликлар

Ҳумоюн Муртозаев: “Хомяков қайтгач, ўйин услубимиз ҳам ўзгарди”

“Машъал” Суперлиганинг 4-турида сафарда “Андижон”га қарши баҳс олиб бориб дуранг қайд этди.

“Газчилар”нинг водийдан бир очко билан қайтишида жамоанинг тажрибали ҳужумчиси Ҳумюн Муртозаевнинг ҳиссаси катта бўлди. Шу боис championat.asia талқинига кўра, 29 ёшли футболчи рамзий терма жамоадан ўрин олди.

- Ҳумоюн, “Андижон” билан ўтган ўйин ҳақида фикрингиз қандай?

- Водийда бизга осон бўлмаслигини олдиндан яхши билардик. Шунга яраша ўйинга тайёргарлик кўрдик. Ўйинни аввалига яхши бошладик ва тезкор гол уришга эришдик. Кейинчалик мезбонлар ҳам ҳужумга зўр бериб, пенальтидан жавоб тўпини киритди. Шундан сўнг очиғини айтганда, дуранг натижани сақлаб қолишга эътибор қаратдик.



- “Машъал” шу куни бир очко ишладими ёки икки очко йўқотдими?

- Менимча учрашувнинг охирларида ҳар икки жамоа ҳам ғалаба тўпини киритиб, уч очкога эга чиқишга жуда яқин келганди. Аммо совуққонлик етишмасдан якунда дуранг натижаси сақланиб қолинди. “Машъал”ни сафарда ўйнаганини инобатга оладиган бўлсак, бир очко ҳам ёмон натижа эмас. Аслида эса уч очко олиш мақсадида боргандик.

- Александр Хомяков келгач жамоанинг ўйин услубида ҳам ўзгариш бўлдими?

- Александр Андреевич тажрибали мураббий эканлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Илгари “Машъал”ни узоқ йиллар давомида бошқаргани учун ҳам россиялик мутахассиснинг яна жамоага қайтарилиши айни муддао бўлди. Табиийки Хомяковнинг ўз ўйин услуби бор. Унгача эса испаниялик мутахассис қўли остида бошқача тактика асосида шуғуллангандик. Энди ўйин услубимизда ҳам ўзгаришлар бор.


Coca Cola Суперлига. 4-тур рамзий терма жамоаси         

 
- Рамзий терма жамоа ҳақида фикрингиз?

- Championat.asia сайтини мунтазам равишда кузатиб борган холда, футбол янгиликларидан хабардор бўлишига ҳаракат қиламан. Тўғриси бу сафар рамзий терма жамоага тушишимни хаёлимга ҳам келтирмагандим. 4-тур якунларини кўриб, жуда хурсанд бўлдим. Бунинг учун сайт ижодкорларига раҳмат айтаман.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика